АсосийJamiyat

Қашқадарёда 17 ёшли ўсмир осилган ҳолда топилди

'Қашқадарёда 17 ёшли ўсмир осилган ҳолда топилди'ning rasmi

6 декабрь куни эрта тонгда 17 ёшли Б.Н. Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Бойғунди маҳалласида ўз уйининг ҳовлисида осилган ҳолда топилган.

Йигитни унинг укаси топди, у пичоқ билан арқонни кесиб, жасадини туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган, аммо жуда кеч бўлган.

Б.Н.нинг яқин қариндошлари хабар беришича, оилада фожеага олиб келадиган можаролар бўлмаган.

Уларнинг сўзларига кўра, йигит мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланган, ўша куни ҳам эрталаб одатий югуришдан сўнг турникда шуғулланган ва бир мунча вақт ўтгач, у осилган ҳолда топилган. Марҳумнинг жасадида ҳалқа изларидан бошқа ҳеч қандай тан жароҳати топилмади.

«Қашқадарё янгиликлари» нашрининг ёзишича, иккита ака-ука ва синглиси бўлган йигит ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими бўлишни орзу қилган.

Туман прокурори Улуғбек Эргашевнинг айтишича, ҳозирда бу қотиллик ёки қотилликни яшириш мақсадида уюштирилган ҳолат эканлиги текширилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар