Хабарингиз бор, 8 декабрга ўтар кечаси Тошкент шаҳар ИИББ ходими маст ҳолатда бўлган ва пичоқ билан таҳдид қилган ҳайдовчини қўлга олиш учун қурол ишлатишга мажбур бўлган эди. Чилонзор тумани прокуратураси ҳайдовчи Нусрат И.га нисбатан жиноий иш қўзғатилиши масаласи билан шуғулланаётгани айтилганди.
Айни пайтда маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан 08.12.2019 йилда Нусрат И.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






