my5

Путин ва Зеленский илк бор учрашди. Қаерда?

ЖАМИЯТ 10.12.2019, 13:59
Теглар: Путин, Зеленский, Париж
985
Путин ва Зеленский илк бор учрашди. Қаерда?

Ҳозирда Париж шаҳрида 4 мамлакат – Россия, Украина, Франция ва Германия раҳбарлари ўртасида саммит ўтказилмоқда. Бу йиғилишда Украина шарқида тинчликни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Маълум қилинишича, 9 декабрь, душанба куни Россия Президенти Владимир Путин ушбу саммит сабаб биринчи марта украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан учрашди.

Украина ва Россия ўртасидаги муносабатлар 2014 йилда Россия Қримни аннексия қилганидан бери ёмонлашган. Шу пайтгача бу ҳудуддаги можаролар сабаб 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

«Асосий масала – бу Украина суверенитетини тиклаш мақсадига эришишимиз учун икки томоннинг бир-бирига бўлган ишончини мустаҳкамлаш»,  – деди Франция дипломатик манбаси.

Кўплаб украиналиклар Россия билан муроса қилишни ёқламайдилар. Улар Путинни Украинага ўзининг таъсирини тиклашга интилаётган тажовузкор сифатида кўришади. Шунингдек, улар Россияни Украинанинг Европа билан яқин алоқаларига путур етказишидан хавотирда.

Шарҳлар

Путин пандемиянинг ижобий томонлари ҳақида тўхталиб ўтди

16.11.2020, 20:35

Коронавирус пандемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши 2020 йил биринчи ярмида Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасини учдан бир қисмга камайтиришга ёрдам берди. Россия президенти Владимир Путин пандемиянинг ижобий...
Минглаб одамлар Парижни тарк этмоқда

30.10.2020, 23:05

Франция 30 октябрь оқшомидан навбатдаги карантинга ёпилиши арафасида кеча тунда Париж кўчаларида автомобиллар улкан тиқини ҳосил бўлди дея ёзмоқда effect.uz.Локдаун эълон қилиниши арафасида парижликлар барча...
Парижда ўқитувчи бошидан жудо қилинди. Charlie Hebdo карикатуралари учун шу тарзда қасос олди!

17.10.2020, 18:14

Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин комуннасида 18 яшар маҳаллий яшовчилардан бири кўчада тарих фани профессори Буа-д'Ольн Сэмюэль П.ни бошини танасидан жудо қилди.Маълум бўлишича, ўқитувчи сўз эркинлиги бўйича...
“Википедиа” ўрнига “Буюк Россия Энциклопедияси”ни яратиш таклиф қилинмоқда

03.12.2019, 11:10

Ўтган ойда Россия Президенти Владимир Путин онлайн энциклопедия ҳисобланувчи “Википедиa”ни ишончсиз деб атаган ва унинг ўрнини босадиган бошқа онлайн энциклопедия яратиш кераклигини таклиф қилганди. Бу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79