Му5
3

UzAuto Motors Malibu ва Tracker автомобиллари учун Янги йил акциясини эълон қилди

ЖАМИЯТ 10.12.2019, 20:39
1957
UzAuto Motors Malibu ва Tracker автомобиллари учун Янги йил акциясини эълон қилди

UzAuto Motors компанияси кириб келаётган 2020 йил муносабати билан Янги йил акциясини эълон қилди.

Акция 11 дан 22 декабрга қадар республикамизнинг барча автосалонларида Malibu ва Tracker автомобиллари учун тақдим этилади.

Мазкур акция доирасида мижоз танлаган модели учун 100% тўлов амалга оширган тақдирда 5% Malibu ҳамда 10% Tracker учун чегирмага эга бўлади.

Акцияда Malibu-2 LT 1,5 Turbo, шунингдек Tracker LT А/T ва M/T опциялари иштирок этади.

Автомобилларнинг чегирмали нархлари қуйидагича белгиланган:

Malibu-2 LT 1,5 Turbo – 265 000 000 сўм
Tracker LT А/T – 199 000 000 сўм
Tracker LT M/T – 170 000 000 сўм

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° небольшой дождь
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz