my5

“Андижон Халқаро аэропорти” бир йил танаффусдан сўнг фаолиятини тиклади

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 11:50
597
“Андижон Халқаро аэропорти” бир йил танаффусдан сўнг фаолиятини тиклади

“Андижон Халқаро аэропорти” маъмурияти бир йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги хабар берди.

“Декабр ойининг 22 ва 27 саналарида Россия федерациясининг “ИРАЭРО” авиакомпаниясининг SUPER JET-100 ҳаво лайнерида Москва-Андижон-Москва (Домодедово) йўналишини йўлга қўйди”, — дейилади хабарда.

Аэропортнинг ёпилиши сабаби ҳақида аэропорт ёпилган вақтда Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Б синфига мансуб аэродромга эга Андижон вилояти аэропортида учиш-қўниш йўлаги охирги марта 1980 йилда, перрон 1985 йилда таъмирлангани, турли сабаб ва техник носозликлар туфайли фаолияти тўхтатиб қўйилган вилоят аэропорти таъмирланишини маълум қилганди. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37