2017-йилнинг апрел ойида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри метросида портлашлар содир этилган ва унда 15 киши ҳалок бўлган эди. Кеча,10-декабрь куни Россия суди ушбу портлашда айбдор деб топилган 11 кишига ҳукм ўқиди. 29 ёшли Қирғизистонлик Аброр Азимов Петербург шаҳри ҳарбий суди томонидан террористик гуруҳни ташкил қилгани ва ушбу терактда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди LATEST NEWS га таяниб Таржимон.уз.
Шунингдек, Марказий Осиёдан бўлган яна ўн киши 19 йилдан 28 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Маҳкумларнинг барчаси ўзларига қўйилган айбловларни рад этган.48 ёшли Шоҳиста Каримова 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақидаги хабарни эшитгач суд залининг қафасидаги ойнани уриб «мени қўйиб юборинг» деб қичқирди.
Ушбу ҳужумда айбдор деб тахмин қилинаётган яна бир шахс-Қирғизистонлик 22 ёшли Акбаржон Жалилов портлашда вафот этган. Бу терактга жавобгарликни «Ал-Қоида» га алоқадор бўлган «Имом Шомил баталони» гуруҳи ўз бўйнига олган.