Му5
3

Фуқароларнинг “Сувоқова”да адашиб юрган ҳақдорлиги ундириб берилди

ИҚТИСОДИЁТ 11.12.2019, 18:06
Теглар: ҳисоб, тўлов
773
Фуқароларнинг “Сувоқова”да адашиб юрган ҳақдорлиги ундириб берилди

Фуқаро Исақов Қодиржон 2019 йилнинг 19-ноябрь санасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 рақамли ишонч телeфонига қўнғироқ қилиб, Данғара туман ичимлик суви корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан норозилик билдирди. Унинг мурожаати Данғара туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва ичимлик сувидан 345000 (уч юз қирқ беш минг) сўм ҳақдорлигини аниқлашди. Бу фуқарога масъул ходимлар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар берди Ферерация мутахассиси Рауфжон Тўйчиев.

Данғара тумани Чинобод қишлоғида яшовчи Қ.Исақов ҳам Федерациянинг 1091 қисқа рақамли телефонига мурожаат қилганидан сўнг, унинг мурожаат Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Сувоқова” ДУК туман филиали мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди. 

Маълум бўлишича, истеъмолчи банк пластик карточкаси орқали ичимлик суви корхонасига ўзига тааллуқли бўлган тўловни амалга оширган. Аммо унинг 16.03.2017 йилдаги 74000 сўм, 09.02.2018 йилдаги 100000 сўм ва яна 117000 сўм, 10.02.2018 йилдаги 54000 сўм, жами 345000 сўм тўловлари абонент рақамига туширилмасдан қолиб кетган.

Ўрганиш ишлари жараёнида юқоридаги маблағлар истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига туширилиб, унинг ичимлик суви тўловларидан 345000 сўм ҳақдорлиги бўйича маълумотнома олиб берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz