my5
Sevimli

Экопартия аъзоси Тошкентга келувчилар учун янги тизимни таклиф қилди, блогер унга жавобан “вилоятликларнинг паспорти қора бўлсачи?” демоқда

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 18:36
Теглар: Тошкент, Паспорт, Экопартия
Экопартия аъзоси Тошкентга келувчилар учун янги тизимни таклиф қилди, блогер унга жавобан “вилоятликларнинг паспорти қора бўлсачи?” демоқда

Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сонида Ўзбекистон экологик партияси вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов Тошкентга келаётган вилоятликларни қайд этиш бўйича ўзининг янгича таклифини билдирди.

"Фикримизча, фуқаро Тошкентга келишидан олдин ўзининг ҳудудидаги инспектордан рўйхатдан ўтиши мақсадга мувофиқ. Шундай тизим жорий этилса, Тошкентда муаммоларга учрашининг олди олинади", — деган Экопартия аъзоси.

Буни блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев “шедевр таклиф” дея баҳолаб, унга жавобан муносабатини билдирди:

“Менда ҳам айрим таклифлар бор:

* Tошкент учун алоҳида тилларанг паспорт жорий қилиш керак. Вилоятликларга эса паспорт ранги қора бўлсин;

*Tошкент атрофини деворлар билан ўраш керак. Масалан, AҚШ Mексикадан келадиган мигрант қочоқлардан ҳимояланиш учун шунақа қилмоқчику;

*Ўзбекистон Конституциясига “Tошкент Республикаси” деган янги 18-боб киритиш керак;

* Tошкентда яшаётган доимий пропискаси йўқ шахсларга Tошкент Республикасидан чиқиб кетиш учун 1 ой муҳлат бериш керак. 1 ойдан кейин чиқиб кетмаганларни ушлаб, келган вилоятига депорт қилиш керак;

* Tошкентда ойига 2,5 млн сўмдан кам даромад топадиганларни аниқлаб, уларни пропискасидан маҳрум қилиш керак. Tошкентда фақат бойлар яшай олади, дея белгилаш керак;

*Tошкент ҳамда вилоятлар ўртасида келинликка қиз олиб, қиз беришни тақиқлаш керак.

Сизда яна қандай таклифлар бор? Изоҳларда кутиб қоламан” , — дейди блогер. 

Маълумот учун: Айни пайтда Экопартия аъзосининг мазкур таклифига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва бошқа блогерлар томонидан ҳам кўплаб муносабатлар билдирилмоқда. 

 

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

06.11.2021, 22:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент...
Тошкентда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг барча иштирокчилари маълум бўлди

02.11.2021, 23:54

2022 йилда Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, мазкур чемпионат олдидан саралаш беллашувлари ўтказилди. Тошкент мезбонлик қилган баҳсларда Тимур Кападзе...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси