“Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарор лойиҳасида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан Regulation.gov.uz порталида муҳокамага қўйилган.
Бундан ташқари мазкур таклифнинг жорий этилиши ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этишни мақсад қилади.
Шунингдек Қарор лойиҳасида туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишги таътил даврини узайтириш ҳам қайд этилган.
Шунингдек Қарор қабул қилинган тақдирда “Ўзавтосаноат” АК таркибига кирувчи ишлаб чиқариш корхоналари, Қуёш энергияси халқаро институтида доимий экскурсиялар учун шароит яратиш ва саёҳатлар ташкил этиш учун рухсат берилиши мумкин.