АсосийJamiyat

Кўзи ожизлар жамиятига тегишли "Шоҳимардон" дам олиш маскани зўравонликларча тортиб олинган эдими?

'Кўзи ожизлар жамиятига тегишли "Шоҳимардон" дам олиш маскани зўравонликларча тортиб олинган эдими?'ning rasmi

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилояти бўлимига тегишли “Шоҳимардон” дам олиш маскани ҳокимликлар (Фарғона туман ва...) томонидан зўравонликларча тортиб олиниб, бошқа бир ташкилотга бериб юборилгани афсус надомат билан тилга олиниб: “кўтарилган мавзу мутасаддиларни бефарқ қолдирмаслиги”га умид билдирилгани ОАВ нашрларида эълон қилинган эди.  

Вилояти прокуратураси томонидан фуқаро Б.Болтабоев ва бошқаларнинг ҳоким қарори ва бошқалардан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган мурожаатини кўриб чиқилди.

Аниқланишича, Фарғона туман ҳокимининг 15.05.1999 йилдаги ҳамда 19.09.2009 йилдаги қарорлари билан Фарғона тумани “Шоҳимардон” МФЙ, “Порсин” кўчасида жойлашган ер майдони 1,04 гектар бўлган дам олиш маскани бино-иншоотларига “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти” Марказий Бошқарувига эгалик ҳуқуқи тикланиб, 15.01.2010 йилда кадастр ҳужжатлари тайёрланган ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.

Фарғона вилоят ҳокимининг 23.01.2018 йилдаги йиғилиш баёнига асосан “Шаҳимардон-Ёрдон” қишлоқларида мавжуд ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги муаммолар, аҳолининг кундалик кайфияти билан боғлиқ бўлган масалалар, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ишчи гуруҳининг 24.01.2018 йилдаги далолатномасига асосан “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти” Марказий Бошқаруви ихтиёрида бўлган дам олиш маскани бино-иншоотлари мақсадли фойдаланилмаётганлиги ва қаровсиз ҳолатдалиги аниқланиб, ушбу объектни белгиланган тартибда туман балансига олиш таклифи берилган.

Фарғона туман ҳокимининг 25.01.2018 йилдаги қарори билан “Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти” Марказий Бошқаруви ихтиёрида бўлган дам олиш маскани бино-иншоотлари туман заҳирасига қайтариб олинган.

“Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти” Марказий Бошқаруви Раёсатининг 18.12.2018 йилдаги қарори билан “Шоҳимардон” дам олиш маскани жамиятнинг Фарғона вилоят бўлимига ўтказилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2018 йилдаги  ПҚ-3928-сонли Қарори ижроси юзасидан вилоят Идоралараро комиссиясининг 17.12.2018 йилдаги хулосаси асосида дам олиш масканига нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилган.

Мазкур хулоса Тошлоқ туман маъмурий судининг 16.09.2019 йилдаги ҳал қилув қарори билан барча ҳаракатлар қонунга хилоф, хулоса ҳақиқий эмас деб топилган.

Бундан ташқари, Фарғона туман ҳокимининг 12.11.2019 йилдаги қарори билан “Шоҳимардон” дам олиш маскани “Маънавият ва маърифат маркази” вилоят бўлими балансига ўтказиб берилган.

Ҳозирда, марказ томонидан ушбу объектда қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Баён этилганларга кўра, келгусида муаллиф Фарғона туман ҳокимининг 25.01.2018 йилдаги ҳамда 12.11.2019 йилдаги қарорларидан норози бўлган тақдирида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар