my5

1 январдан дорихоналарга лицензия берувчи ваколатли орган ўзгаради

ЖАМИЯТ 13.12.2019, 11:19
Теглар: дорихона, 1 январь, лицензия
735
1 январдан дорихоналарга лицензия берувчи ваколатли орган ўзгаради

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда. 

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига берилада. Жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ўтказилмоқда.

Шунингдек, мазкур қарорда 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги ҳам белгиланган. 2021 йил 1 январдан бошлаб эса давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда қабул қилинган  “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори билан дори воситалари ноқонуний савдосининг олдини олиш, шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шу жумладан, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларининг чакана савдосини тартибга солиш, дорихоналарнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланган эди. Хусусан, 2020 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқари барча дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видеоёзувларни сақлаш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган

Шарҳлар

Тошкентда юзига тиббиёт ниқобини кийган шахслар дорихонага босқинчилик қилишди

04.12.2019, 19:32

2019 йил 21 ноябрь куни тахминан соат 01:10 ларда, 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37