АсосийJamiyat

Энди жойлардаги қурилишга оид қарорлар дастлаб аҳоли муҳокамасига қўйилади

'Энди жойлардаги қурилишга оид қарорлар дастлаб аҳоли муҳокамасига қўйилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Унга кўра, Конституция ва қонун устуворлигини, давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари қонунларга тўлиқ мувофиқ бўлишини таъминлаш, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

*аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилиниб, жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади;

*жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар