Му5
4

Неча нафар фуқаро муддатидан аввал сайловда овоз бергани маълум бўлди

СИЁСАТ 13.12.2019, 20:13
Теглар: сайлов, фуқаро, овоз
415
Неча нафар фуқаро муддатидан аввал сайловда овоз бергани маълум бўлди

12 декабрдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудидаги 10 260 та сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.

Бир кун ичида овоз бериш якунларига кўра 1 036 нафар сайлов санасида яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов хабар берди.

Бунда энг кўп овоз берганлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятига тўғри келган. Бу вилоятларда жами 159 нафардан фуқаро ўз ҳуқуқидан муддатидан олдин фойдаланди. 10 нафар шахс Самарқанд вилоятида муддатидан олдин овоз берди.

12 декабрдан республикамизнинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхона ва консуллик идораларида тузилган 55 та сайлов участкаларда ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланган.

Хориждаги участка сайлов комиссиялари 12 декабрда сайловчилар зич яшайдиган, ишлайдиган ёки ўқийдиган жойларда кўчма сайлов қутиларида сайёр тартибда муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилдилар. Сайловларда 9 308 нафар хорижда истиқомат қилаётган фуқаролар қатнашди.

Хусусан, Россия Федерациясида кўчма қутиларда муддатидан олдин овоз бериш жараёни амалга оширилиб, унда 7 638 нафар фуқароларимиз қатнашди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz