Наманганда Ўзбекистондаги энг баланд Янги йил арчаси ўрнатилди. Бу ҳақида Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди...
Арча шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғига жойлаштирилган арчанинг баландлиги нақ 39 метр. Унинг безатилиши боғдаги бошқа кўнгилочар масканлар ва аттракционлар билан яхлит уйғунлик ҳосил қилиб, ажойиб манзарани юзага келтирган.
Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғига эса Хитойдан баландлиги 28, диаметри 9 метр бўлган арча келтирилди.

У 50 минг дона ёритгич чироқлар билан безатилиб, унга икки мингдан ортиқ ўйинчоқ илинди. Арча безаклари мусиқа садолари остида ўзгариб, турлича жило сочиб туради.

Шунингдек, шаҳарнинг Ёшлар боғида ҳам тез орада 15 метрли арча қад ростлайди.
Маълумот ўрнида:
Тошкентда ўрнатилган ва шу пайтгача энг баланд ҳисобланган Янги йил арчасининг бўйи 36 метр эди.






