my5

2020 йилдан солиқ турлари 13 тадан 9 тагача қисқартирилади

ИҚТИСОДИЁТ 14.12.2019, 12:05
2255
2020 йилдан солиқ турлари 13 тадан 9 тагача қисқартирилади

Олий Мажлиси Сенатининг 25-ялпи мажлисида сенаторлар ишни “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқишдан бошлади.

Таъкидланганидек, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини янги таҳрирда қабул қилиш назарда тутилмоқда. Кодекс Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида” 2018 йил 29 июндаги Фармонини ижро этиш учун ишлаб чиқилди.

Солиқ кодексида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан солиқ, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланишга оид солиққа оид нормалар, шунингдек, уларни ҳисоблаш тартиби ва уларни тўлаш муддатлари белгиланмоқда ва очиб берилмоқда.

Назорат қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва солиқ текширувлари турларини камайтириш назарда тутилмоқда. Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга кўра келгуси йилдан солиқ турлари 13 дан 9 гача қисқартирилмоқда. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинмоқда.

Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларни 42 та мезон асосида 3 сегментга, яъни, “виждонли”, “шубҳали” ва “мунтазам ҳуқуқбузарлар”га ажратган ҳолда улар билан фаолият ташкил этиш йўлга қўйилмоқда.

Амалда бўлган солиқ қарзини дебитор қарздорлик ҳисобидан ундириш тартибидан воз кечилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37