my5

Шошилинч тиббий хизматнинг қанчалик шошилинчлигига қараб хизмат кўрсатилади

САЛОМАТЛИК 14.12.2019, 13:22
2256
Шошилинч тиббий хизматнинг қанчалик шошилинчлигига қараб хизмат кўрсатилади

Мухокамалар порталида қайд этилишича, тез тиббий ёрдам хизматида чақирувларнинг шошилинчлигига қараб жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби чақириқ берувчи (бемор ёки бошқа шахс) томонидан кўрсатилган чақирув сабабларидан келиб чиқиб белгиланади.

Чақириқ манзилларига тез тиббий ёрдам бригадаларининг етиб бориш вақти чақириқ диспетчер томонидан тез тиббий ёрдам бригадасига берилганидан кейин ҳисобланади.

Тез тиббий ёрдам чақирувларининг шошилинчлигига қараб жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги 3973-сонли қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйруги асосида олиб борилади.

Тез тиббий ёрдам (ТТЁ) чақириқлари устуворликлари бўйича 2 га ажратилади:

шошилинч - ТТЁ бригадасининг беморга мурожаат пайтидаёқ унинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф соладиган жароҳатлар ва касалликлар муносабати билан чақирилиши;

шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқлар - ТТЁ бригадасининг беморга мурожаат пайтида унинг ҳаёти ва соғлиғи учун бевосита хавф туғдирмайдиган, аммо вақт ўтиши билан унинг соғлиғи ёмонлашишига ва ҳаётига хавф туғилишига олиб келиши мумкин бўлган касалликлар ва ҳолатлар муносабати билан чақирилиши.

ТТЁ бригадасини шошилинч чақириқларига: оғир тан жароҳатлари (йўл ҳаракати ҳодисалари, баландликдан йиқилиш, фавқулодда ҳолатлар натижаларида), беморнинг ҳушдан кетиши, турли шок ҳолатлари, профуз қон кетиши (меъда-ичак, бачадон, бурундан), туғруқ, терининг термик куйиши совуқ уриши, беморнинг кимёвий моддалар ёки дори воситаларидан ўткир заҳарланиши, электрдан жароҳатланиш киради.

ТТЁ бригадасини шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқларига: ҳаракат фаоллигини тўсатдан бузилиши, юрак ритмининг бузилиши (аритмия), астма хуружи, ўрта ва енгил тан жароҳатлари, ёт жисм, аллергия, бош оғриғи, қорин, кўкрак қафасидаги оғриқлар, психикани ўткир бузилиши, буйрак хуружлари, қусиш, тошма, юқори иситма (агар иситма перорал дори воситалари билан тушмаса), ўткир пешоб ажралмаслиги ҳамда беморни тиббиёт ходимидан олинган чақирув бўйича транспортировка қилиш билан боғлиқ ТТЁ бригадасини чақириш ҳолатлари киради.

ТТЁ бригадаларининг чақириқ манзилига чақириқ тез тиббий ёрдам бригадага етказилгандан кейин шошилинч чақириқларда 20 минутдан кечикмасдан, шошилинч бўлмаган ва тезкор чақириқларда 30 минутдан кечикмасдан етиб бориши лозим.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21