Самарқанд. 2019 йил 12 декабрь куни тахминан соат 19:45 ларда фуқаро 28 ёшли С.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида “М-39” “Алмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли бўйлаб “Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида, йўлнинг Жомбой туман “Қорамўйин” маҳалласи ҳудудидаги 1061 км.да пиёдалар ўтиш жойидан чапдан ўнг томонга кесиб ўтаётган велосипедчи 50 ёшли Ҳ.Б.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.Натижада велосипедчи Ҳ.Б. тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2019 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






