my5

“Акмал ва Актам акалар кўрпа ичига тўн билан кириб ётганларнинг муаммосини тушунармикан?!” Қашқадарёликлар номзодлардан хавотирда

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 09:57
Теглар: Қашқадарё, Номзод, Акмал, Актам
1280
“Акмал ва Актам акалар кўрпа ичига тўн билан кириб ётганларнинг муаммосини тушунармикан?!” Қашқадарёликлар номзодлардан хавотирда

“KESHNEWS” ўз саҳифасида воҳаликларни ташвишга солаётган айни пайтдаги масалани билдирди:

“Сиёсат қизиқ жараёнда! Исталган одамни "ақлли" қилиб қўяди. Сиёсатчининг сўзлари муҳокама қилинади, лекин лой кечиб юрган қашқадарёликка city’лар ҳақида эртаклар тўқилади.

Сайловолди мунозара ва учрашувларда сўзга чиққан, касби аслида "долларчи" бўлган йигитча ҳам ақлли-ақлли гапларни гапирвораркан. Қойил қолмай илож йўқ.

Халқ ақлли, пафосларга тўлган сўзларга энди ишонмайди. У олдида турган номзодга аниқ савол қўйиши, масалани ҳал қилишга кучи етишига ишонган номзодгагина овоз бериши лозим.

Қашқадарёликлар тақдирини 10 кундан кейин ўзидан 5 йилга узоқлашадиган одамга топширмаслиги лозим. Акмал ака қашқадарёдан сайланмасин, Актам ака деҳқонободликларга ишонмасин. Қашқадарёлик бугун кейинги 5 йилда халқ муаммоси билан ёнида бўладиган номзодга овоз берсин! 

Дардимизга шерик бўладиган, оддий одамлар сўрашга ботинолмаган саволларни ҳокимдан талаб қиладиган, депутатлик сўровини ҳисобот учун эмас, сайлаган инсоннинг манфаати учун юборадиган номзодга берайлик.

Актам ака (Ҳайитов), Акмал ака (Саидов) ва бошқалар ўзларининг прописка қилинган жойлари бўйича сайловларда иштирок этсалар яхши бўларди. Ўшанда Қашқадарёда бизнинг муаммоларни тушунадиган, ўз бошидан ўтказган Улуғбеклар, Валишерлар сайланган бўлар эди. Энди буни ўзгартириб бўлмайди. 

Акмал Саидовни билмадигу, Актам Ҳайитов Қашқадарёда туғилган. Лекин уларнинг номзодлари Қашқадарёдан кўрсатилиши тўғри эмас. Сабаби улар муаммоларимизни тушунишмайди. Тошкентдай катта шаҳарда иссиққина уйда ёки кабинетда ўтириб, кечаси совуқдан қотиб қолмаслик учун ўтин қидирган, кундузлари пропан заправкада газ балонини тўлдириш учун навбат кутган одамнинг муаммоси ҳақида бош қотиришларига ишонмаймиз.

Бир неча километрдан эшакда сув ташиб келмаган, иссиқ жой деб ота-она ва қизу ўғил фарзандлар бир хонага тиқилиб ётмаган, бензину газга кунлаб очеред кутмаган номзод бизни тушунишига ишонмаймиз”, — дейилади Ҳаёлпараст_Теша_бобо фикрларидан рукни остида.

Шарҳлар

Қашқадарёнинг барча ҳудудларида аҳолини тиббий хатлов ва антрометриядан ўтказиш тадбирларига старт берилди

02.12.2020, 23:18

  Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида юртимиз бўйлаб аҳолини тиббий хатлов ва антропометриядан ўтказиш тадбирлари бошланди. Ушбу лойиҳага республиканинг барча ҳудудларидан намунавий...
Қашқадарё ОАВ миллий ассоциацияси раҳбари Бекзод Назаров вафот этди

21.11.2020, 08:17

Қашқадарё вилояти ОАВ миллий ассоциацияси раҳбари, журналист Бекзод Назаров вафот этди.Бу ҳақда Qashqadaryo 24/7 каналида хабар қилинди.Марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қиламиз. 
Қашқадарёда рашк оғир тан жароҳати етказишга сабаб бўлди

12.11.2020, 11:27

Қашқадарё. 2020 йилнинг 07 ноябрь куни соат 21:30 да 34 ёшли Б.Д., қариндоши 41 ёшли Ш.А.,га тегишли Халқобод қишлоғида жойлашган чойхонага бориб, Ш.А.,нинг бошқарувидаги “Labo”...
Президент Қашқадарёга жўнаб кетди

12.11.2020, 09:55

Пандемия шароитига қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар бунёд қилинмоқда.Президент Шавкат Мирзиёев шундай ишлар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79