my5

Яна Оқтўбе йўллари. 50 нафар ўзбек музлаб қолган автобусдан қутқариб қолинди (видео)

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 17:52
Теглар: Автобус, Оқтўбе, ўзбекистонликлар
1588
Яна Оқтўбе йўллари. 50 нафар ўзбек музлаб қолган автобусдан қутқариб қолинди (видео)

Қозоғистонннинг Оқтўбе(Актюбинск) вилояти ҳудудидан ўтган Самара-Чимкент автомобиль йўлида хорижликларни олиб кетаётган автобус бузилиб қолган. Бу ҳақда вилоят полиция департаменти маълум қилди, дея хабар берди “Халқ сўзи”

Полиция маълумотларига кўра, автобусда орт илгаги(подвеска) ишдан чиққан. Оқибатда пайвандлаш ишларига эҳтиёж туғилган. Салонда эса 54 киши бўлган. Улардан 50 нафари Ўзбекистон, тўрт нафари Тожикистон фуқароларидир. 

Ушбу автобус Россиянинг Пермь шаҳрига кетаётгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, транспорт воситаси бузилиб қолиб, трассада бир неча соат қолиб кетган. Одамлар эса совуқ салонда музлай бошлаган.

Полициячилар барча йўловчиларни яқин орадаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига олиб борган. У ердаги кафетерийда жабрланганларга иссиқ чой берилган. Полициячилар шундан сўнг пайвандлаш қурилмасини топиб бериб, носозликни бартараф этишга ёрдамлашишган.

Тузатилган автобус бир неча километр юриб, яна, бу сафар Иргиз туманида бузилиб қолган. Бу гал эса полициячилар фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари билан ҳамкорликда автобусни йўловчилари билан бирга кемпингга олиб келишган. Шундан сўнг автобус қайта таъмирланиб, Қизилўрда вилояти чегарасигача кузатиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни соат 10:30 да Ақтўбе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Шимкент” трассасининг 1068 километрида, Калибай посёлкасидан 10км масофада “Икарус” автобуси ёниб кетган эди. Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. 52 нафар ўзбек фожиа қурбонига айланишган эди.
 

Шарҳлар

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатновчи автобуслар бўйича батафсил маълумот берилди

10.03.2020, 16:52

Бугунги кунда “Тошкент” автовокзалидан 13 та шаҳарлараро ва 12 та халқаро йўналишларда мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги автобусларнинг жўнаш вақти ва чипта...
Оқтўбеда музлаган автобусдан қутқарилган 50 нафар ўзбек бўйича ТИВ маълумот берди

18.12.2019, 14:16

Аввалроқ, Қозоғистонннинг Оқтўбе(Актюбинск) вилояти ҳудудидан ўтган Самара-Чимкент автомобиль йўлида 50 нафар ўзбек музлаб қолган автобусдан қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик.Ушбу воқеа бўйича ТИВ ахборот берди.Унга...
19 декабрдан Тошкент – Москва автобуси йўлга қўйилади

14.12.2019, 17:03

Жорий йилнинг 19 декабридан эътиборан “Тошкент – Москва – Тошкент” йўналишида мунтазам автобус қатовини йўлга қўймоқда. Бу Транспорт вазирлиги томонидан айни дамда Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат...
Тошкентда йўловчи автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

20.11.2019, 15:15

Интернетда иккита йўловчи автобуслари иштирокидаги ЙТҲ ҳақидаги хабар тарқамоқда.Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ушбу хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди: 19 ноябрь куни тахминан соат 16.00...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° небольшая облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37