my5
Sevimli

Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади

СИЁСАТ 18.12.2019, 09:52
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Япония
Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашувдан бошланди

Мамлакатимиз ва Аичи префектураси ўртасида таълим ва маданият соҳасидаги самарали мулоқотлар йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва қўшма агрокластерлар ташкил этиш, туризм, академик алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқ лойиҳаларни илгари суриш учун имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон томонидан префектуранинг шериги этиб Тошкент вилояти белгиланди.

Ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва Аичидан авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

 

Шарҳлар

Президент Сенатнинг янги биноси қурилиш ишлари билан танишди

15.01.2021, 13:40

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 15 январь куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, корхоналар фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари шаҳар марказидаги...
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.

13.12.2020, 18:33

 Бу ерда ҳар бири 54 квартирали тўртта 9 қаватли турар жой қурилмоқда. Монолит усулида, энергиятежамкор қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда бунёд этилмоқда. Хонадонлар тайёр ҳолда топширилади....
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар

30.11.2020, 20:21

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада...
Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

24.11.2020, 20:44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Кун тартибига иккита масала – ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° облачно с прояснениями
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84