13

Ҳоким қарорига ўзгартириш киритилди. Энди навоийликлар уйига меҳмон келса, бир кун учун 3 минг сўм тўлайди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 10:26
Теглар: Қарор, ҳоким, Навоий, Солиқ, меҳмон
1394
Ҳоким қарорига ўзгартириш киритилди. Энди навоийликлар уйига меҳмон келса, бир кун учун 3 минг сўм тўлайди

Навоий шаҳри ҳокимининг янги қарорига асосан оилавий ётоқхоналарда яшовчилар уйига меҳмон олиб келса, меҳмон учун ҳам алоҳида пул тўлаши жорий этилгани хабар қилинган эди. Ушбу ҳолатга Навоий вилояти адлия бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, Навоий шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 ноябрдаги Қ-907-сонли “Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 

Қарор лойиҳаси 16.10.2019 йилда Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлаштириш учун қайтарилган.

Шунингдек, қарор лойиҳаси қайта тақдим этилгандан сўнг Навоий шаҳар адлия бўлими томонидан 22.10.2019 йилда ижобий хулоса берилган.

Мазкур қарор билан тасдиқланган “Навоий шаҳар ҳокимлигига қарашли ётоқхоналардан фойдаланиш бўйича низом”нинг 16-бандига асосан ижарага олувчининг хонасига меҳмон бўлиб келган яқин қариндошлари ётоқхонада тўрт соатдан ортиқ бўлган муддатда қолган тақдирда ётоқхонада қолган ҳар бир кун учун 3.000 (уч минг) сўм миқдорида тўлов тўланиши белгиланган.

Мазкур тўлов ётоқхоналар ўзини-ўзи молиялаштириши, қилинадиган сарф-харажатлар ҳисоб-китоблари (калкуляция) ҳамда меҳмон келган тақдирда вужудга келиши мумкин бўлган коммунал харажатларни қоплаш мақсадида жорий қилинган.

Ушбу вазиятда ётоқхонани ижарага олувчилар ва маъмурият ўртасида вужудга келган низоли ҳолатни бартараф этиш мақсадида Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 10 декабрь куни Навоий шаҳар ҳокимининг қарорини тегишли тартибда мувофиқлаштириш юзасидан 12-06-3/752-2-сонли тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага жавобан, Навоий шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 декабрдаги Қ-956-сон қарори билан юқоридаги низомнинг 16-бандига ўзгартириш киритилиб, ижарага олувчининг хонасига келган меҳмон бир кундан ортиқ муддатга қолган тақдирда ҳар бир кун учун 3.000 (уч минг) сўм миқдорида тўлов тўланиши белгиланди.

Шунга кўра, энди ижарага олувчининг яқин қариндошлари ётоқхонага киришидаги чеклов олиб ташланди, шунингдек бошқа шахсларнинг меҳмон бўлиб келиш муддати тўрт соатдан бир кунга узайтирилди.

Шунингдек, “Вақтинчалик ётоқхонада яшаётган фуқаронинг уйига меҳмон келса, у ўша хонадонда вақтинчалик коммунал тўлов асосида яшаётган ТЎЛОВЧИнинг (хонадон соҳиби эмас) меҳмони ҳисобланади, Уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси учун эса меҳмон ҳам ТЎЛОВЧИ” , — дейилади расмий хабарда.

Шарҳлар

Фуқарога қўпол муомалада бўлган Наманган вилояти ҳокимлиги ходимига чора кўрилди

06.02.2020, 20:49

Жорий йилнинг 5 феврал куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳокимлиги ходимининг фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида одоб-ахлоққа зид бўлган сўкиниш ҳолати ёзилган аудиоёзув тарқалди.Вилоят...
Андижон вилояти ҳокими ўз стипендиясини жорий этди

18.12.2019, 20:39

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия таъсис этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.Вилоят ҳокими вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил...
Вилоят ҳокимлари бир кунда неча соат ухлашини маълум қилди, фақат Фарғона ҳокими...(видео)

17.12.2019, 11:44

Сенатнинг 25-ялпи мажлиси кўплаб қонун муҳокамалари ва янги тартибларнинг тасдиқланиши билан бирга яна бир қанча янгиликлар билан ҳам аҳамиятли бўлди. Хусусан, “Қалампир.уз” мухбири томонидан мажлисга йиғилган...
Ургут ҳокими оиласи билан қиш фаслида аҳолининг ҳаётини ҳис қилиш учун бир тун тоғли қишлоқда қолди (фото)

17.12.2019, 10:25

Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиев ўз оиласи билан қиш фаслида тоғли ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, қиш фаслида қишлоқ аҳли ҳаёти, оддий кун кечинмаларини...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси