13

Андижон вилояти ҳокими ўз стипендиясини жорий этди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 20:39
Теглар: ҳоким, Андижон, стипендия
988
Андижон вилояти ҳокими ўз стипендиясини жорий этди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия таъсис этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вилоят ҳокими вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар орасидан ўзининг юксак иқтидор ва қобилиятини намоён эта оладиган, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўша оладиган фидойиларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш, илм-фан, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда республика ва халқаро даражадаги ютуқлар кўламини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида стипендия танлови ташкил этди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказиладиган танлов ғолиби олий ўқув юртини тамомлагандан сўнг ўз мутахассислиги бўйича иш билан ҳам таъминланади. 

– Вилоят ҳокимининг ушбу ташаббуси олий ўқув юртлари талабалари томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди, – дейди Андижон машинасозлик институти проректори Акмалжон Эрматов. – Вилоят ҳокими стипендияси талабаларимизни янада пухта билим олишга, юксак марраларни эгаллашга, фаол ва фидойи бўлишга ундайди. Қолаверса, улар ўртасида эркин ва ижодий рақобатни шаклланишига ёрдам беради.

Бундан буён “Вилоят ҳокими стипендияси” танлови ғолиби бўлган талабалар нафақат стипендия соҳиби бўлади, балки ўзлари учун иш ўрнини ҳам таъминлаб олади.

Шарҳлар

Фуқарога қўпол муомалада бўлган Наманган вилояти ҳокимлиги ходимига чора кўрилди

06.02.2020, 20:49

Жорий йилнинг 5 феврал куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳокимлиги ходимининг фуқаро билан телефон орқали мулоқот чоғида одоб-ахлоққа зид бўлган сўкиниш ҳолати ёзилган аудиоёзув тарқалди.Вилоят...
Андижонда мактабнинг эски омборидан қўл гранатаси топилди

24.12.2019, 09:41

Андижон вилояти Асака тумани ИИБ ҳамда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг вилоят ҳудудига хизмат кўрсатиш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан 11-сонли мактаб текширилганида, таълим муассасасининг...
Ҳоким қарорига ўзгартириш киритилди. Энди навоийликлар уйига меҳмон келса, бир кун учун 3 минг сўм тўлайди

18.12.2019, 10:26

Навоий шаҳри ҳокимининг янги қарорига асосан оилавий ётоқхоналарда яшовчилар уйига меҳмон олиб келса, меҳмон учун ҳам алоҳида пул тўлаши жорий этилгани хабар қилинган эди. Ушбу...
Вилоят ҳокимлари бир кунда неча соат ухлашини маълум қилди, фақат Фарғона ҳокими...(видео)

17.12.2019, 11:44

Сенатнинг 25-ялпи мажлиси кўплаб қонун муҳокамалари ва янги тартибларнинг тасдиқланиши билан бирга яна бир қанча янгиликлар билан ҳам аҳамиятли бўлди. Хусусан, “Қалампир.уз” мухбири томонидан мажлисга йиғилган...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° ясно
Валюта курси