my5
all

Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

СИЁСАТ 19.12.2019, 11:48
Теглар: АҚШ, Қуролли Кучлар
637
Грегори Копли Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига халқаро кузатувчи – Америка Қўшма Штатлари халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Копли ташриф буюрди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти. 

Грегори Копли стратегик масалалар ва тарих бўйича 32 китоб ҳамда мингдан зиёд мақола, лекциялар муаллифи ва ҳаммуаллифидир.

Меҳмон даставвал Қуролли Кучлар академияси фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг сайлов участкасида бўлиб, у ерда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Сайлов жараёнида ошкоралик ва демократик тамойилларнинг таъминланиши борасида ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олди. 

Ташриф давомида Грегори Копли ва Қуролли Кучлар академияси масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳарбий таълим ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди. 

Хусусан, Қуролли Кучларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий таълимни ривожлантириш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар, бу борада ҳориж давлатлари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари  ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Шарҳлар

Қуролли Кучларнинг “Энг илғор мутахассис”и аниқланди

28.11.2019, 10:06

Қуролли Кучлар миқёсида ўтказилган “Энг илғор мутахассис” танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар қилди.Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ...
АҚШ элчихонаси виза тўлови бўйича ўзбекистонликларга мурожаат қилди

26.11.2019, 19:46

 АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза олмоқчи бўлган фуқароларга айрим муҳим маълумотларни эслатиб ўтди.«АҚШ визасига тўланадиган маъмурий тўлов фақатгина АҚШ долларида қайтим талаб қилмайдиган купюраларда қабул қилинади.Элчихона АҚШ...
Тошкентда 3 аёл бир бўлиб АҚШни орзу қилганларни яхшигина “шилишди”

20.11.2019, 18:23

Тошкентда АҚШга жўнатишда ёрдам бераман, деб одамларни чув тушираётган аёллар аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.Жорий йилнинг июль ойида Мирзо-Улуғбек туманида 62 ёшли...
​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АҚШ ПРEЗИДEНТИГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

03.10.2017, 09:46

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга мактуб йўллади. Мазкур мактубда “Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган тинч аҳоли оммавий ўққа...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7