my5
Sevimli

Фарғонада сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлар фош этилди

ЖАМИЯТ 21.12.2019, 11:46
Теглар: Божхона, Фарғона, газ ҳисоблагич
Фарғонада сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлар фош этилди

Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Форд  Транзит” русумли  юк автомашинаси кузатувга олинди ва автоулов фуқаро С.А.нинг хонадони олдида тўхтаганида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги олдиндан тайёрланган хуфия жойда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 98 миллион сўмлик 122 дона “Новатор” номли ҳамда 200 дона “СГМ” номли газ ҳисоблагичлари яширилганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро С.А.га тегишли хонадон ҳам холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида хонадонда умумий қиймати 94,8 миллион сўмлик 294 дона “СГМ” номли газ ҳисоблагичлари борлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида жами 192,2 миллион сўмлик 616 дона сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлари ашёвий далил сифатида олинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Шарҳлар

Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари ўринбосарлари учрашди

09.12.2020, 22:22

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи...
Фарғонада хонадондан 23.920.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахснинг кимлиги фош бўлди

21.11.2020, 09:51

Қўқон шаҳри. 07 ноябрь куни фуқаро А.Қаххор кўчасида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги шкаф...
Фарғонада электр узилишлар бўйича бир қатор мутасаддиларга маъмурий иш қўзғатилди

21.11.2020, 08:07

Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан вилоятда куз-қиш мавсумида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши, ижтимоий соҳа объектларининг барқарор фаолият кўрсатиши устидан қатъий назорат ўрнатилиб, амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.Хусусан,...
Фарғонада босқинчилик ва қотиллик қилганлардан бирига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

20.11.2020, 21:06

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди томонидан Қўқон шаҳрида ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, эр-хотинни ваҳшийларча ўлдирган уч...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° облачно с прояснениями
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84