Сизга шуни маълум қиламизки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» HY-602 (Москва - Тошкент) рейси командири йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Внуково аэропортига қайтишга қарор қилди.
Самолётсоат 01:10 дахавфсизқўнишниамалгаоширди, йўловчигазарурёрдамкўрсатилди. Қайта парвоз Москвавақтибилан 03:30 даамалга ошириши режалаштирилган. Тошкентгаетиб келиш - соат 09: 00да (маҳаллийвақткўрсатилган).
Шу муносабат билан HY-101 рейси (Тошкент - Нью-Йорк) қолдирилиши кутилмоқда - эҳтимол, парвоз режалаштирилганидан тахминан икки соат кейин амалга оширилади. Авиакомпания ушбу парвознинг кечиктирилишини олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.
Авиакомпания етказилган ноқулайлик учун узр сўраган.






