13

“Киночилар уйи” Тошкентга қайтмоқда

МАДАНИЯТ 26.12.2019, 14:37
824
“Киночилар уйи” Тошкентга қайтмоқда

Бир пайтлар кино ижодкорларнинг маданий маркази ҳисобланган “Киночилар уйи” (“Дом кино”) Тошкент шаҳрида қайта тикланадиган бўлди. 

Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов бугун пойтахтимиздаги “Media Hall NAESMI” марказида ўтказилган “Миллий кинематография: ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифалар” Республика кинофорумида маълум қилди. 

Тизимда жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилда ҳал қилиниши кутилаётган долзарб масалаларга бағишланган форумда тегишли идора ва ташкилотлари раҳбарлари, таниқли кино арбоблари, соҳа мутахассислари, санъатшунослар, ОАВ вакиллари иштирок этди. 

“Бугун киноижодкорларни қувонтирадиган бир хушхабар айтмоқчиман, - деди Ф.Абдухолиқов. – Биз бир пайтлар кино усталаримизнинг севимли маскани бўлган, халқ орасида “Дом кино” номи билан танилган масканни ўз эгаларига қайтармоқчимиз”.

            “Ўзбеккино” раҳбарининг таъкидлашича, “Киночилар уйи” бугунги “Ўзбеккино” Миллий агентлиги жойлашган бино яқинидаги ресторан негизида барпо этилади. Айни пайтга ресторан раҳбарияти билан музокаралар олиб борилган. Бино сотиб олингач, у “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфига ўтказилади ва қайта реконструкция қилинади. 

            Эслатиб ўтамиз, олдинги “Киночилар уйи” биноси 1982 йилда, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари VII Тошкент кинофестивали арафасида бунёд этилган. Ўттиз беш йил давомида ушбу масканда бир қатор йирик анжуманлар, юзлаб фильмларнинг тақдимоти ўтказилган. 2017 йилнинг охирларида бу ҳудудда “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши муносабати билан “Киночилар уйи” биноси бузилган эди. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+15° небольшая облачность
Валюта курси