my5

Тожикистонда Юлдуз Усмонованинг “эгизаги” концерт берди

МАДАНИЯТ 26.12.2019, 17:25
5556
Тожикистонда Юлдуз Усмонованинг “эгизаги” концерт берди

"25 декабрь куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концерт беради" ҳудди шундай реклама қилинган концерт Тожикистоннинг Истаравшан шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. 

Маълумот ўрнида:

"Ахбор" парталида маҳалий аҳолининг хабар беришича, ўша кунги концерт учун 300 дона чипта сотилган. Уларнинг ҳар бири 350 сомони яъни 36 АҚШ долларга тўғри келади. 

Аммо меҳмонлар концерт эмас, томоша кўришга келишган чоғи, ҳамма кутган ҳақиқий Юлдуз Усмонова ўрнига унга ўхшаш чеҳра, машҳур қўшиқларни куйлаб чиқди. 
Бу вақт ҳақиқий Юлдуз Усмонова ўз хонадонида, инстаграм тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфир уюштираётган эди. Ҳатто ўша ернинг ўзида томошабинлардан бири Ўзбекистон билан боғланиб, Усмонованинг вакилларидан бири билан боғланган. Шубҳалар тўғри бўлиб чиқди. Тожикистонлик ташкилотчилар шунчаки, томошабдинларни эътиборини тортиш учун Юлдуз Усмонованинг номини "сотган". 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92