Хабарингиз бор, бугун, 27 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:22 да Олмаота – Нур-Султон йўналишида парвоз қилаётган, бортида 100 киши бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Аввалроқ, 9 киши ҳалок бўлганини маълум қилгандик. Сўнгги маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлган.
Олмаота шаҳри аэропортида содир бўлган авиаҳалокат муносабати билан Ўзбекистон Бош консулхонаси дастлабки маълумотларга таяниб, самолётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаганини маълум қилди.
Қозоғистон бош вазирининг топшириғига кўра, бош вазир ўринбосари бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳалокат оқибатида жабр кўрганлар ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этди.
Шунингдек, ҳодиса сабаблари ўрганилиб, айбдорлар жазоланишига ваъда берди.






