my5

Сенатда 1-аёл раҳбарлар, вазирликлар ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтди

СИЁСАТ 28.12.2019, 16:51
1038
Сенатда 1-аёл раҳбарлар, вазирликлар ва нодавлат ташкилотлари вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтди

Бугун 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда янги ташкил этилган Гендер Комиссиясининг шу кунгача қилган ишлари бўйича маълумотлар берилди, келгуси 2020 йил учун таклифлар тингланди. 

Танзила НОРБОЕВА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси:

- Бу йилги гендер тенглиги бўйича амалга оширилган ишларни ижобий баҳолаш мумкин. Бу борада кўп ишлар қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига сайланган 125 нафар депутатнинг 34 нафари аёл киши эканлиги ҳам қувонарли ҳол. Лекин бу камчиликлардан ҳолимиз дегани эмас. Соҳада 2 та қонун қабул қилинганига қарамасдан, бу қонунлар ҳақида халқ ҳали билмайди – буни тан олишимиз керак! Баъзи давлатларда арзимаган ишлар қилишса ҳам, ҳамма ерга овоза қилишади. Аммо Гендер тенглиги бўйича Ҳукумат даражасида ишлар кетётган бўлса ҳам, унинг тарғибот-ташвиқоти билан шуғулланишда сусткашликка йўл қўйилмоқда.

Олий Мажлис Сенати томонидан 28 та ваколатли ташкилотларга Гендер тенглик масалалари бўйича таклиф берилиши сўралган бўлиб, шундан 12 та ташкилотлардан таклифлар олинган. Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестиция вазирлиги, Маданият вазирлиги ва яна бир қатор – жами 16 та ташкилотлардан талаб қилинган муддатда таклифлар келиб тушмаган. Шунингдек, Гендер тенглик бўйича мониторинг олиб бориш учун Давлат Статистика қўмитаси, давлат бюджетидан маблағлар ажратиш бўйича Молия вазирлигини Гендер Комиссияси аъзолари сифатида қабул қилиш масаласи ўртага ташланди.

Мажлисда Ўзбекистондаги 1-аёл сенатор Танзила Норбоевадан ташқари 1-аёл вазир Агриппина Шин, 1-аёл ОТМ ректори (Тошкент Давлат шарқшунослик институти) Гулчеҳра Рихсиева, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72