my5

«Шайтанат» 20 йил давомида нега телевидениеда намойиш этилмади?

МАДАНИЯТ 04.01.2020, 12:20
1760
«Шайтанат» 20 йил давомида нега телевидениеда намойиш этилмади?

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев нима сабабдан «Шайтанат» сериалини телевидениеда намойиш этиш  тақиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда у журналист Феруз Муҳаммад билан бўлиб ўтган интервьюда гапирди.

Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистон халқ артисти:

— Қаердадир, ким томонидандир ва нима учундир сериал намойиш этилмаслиги ҳақида оғзаки кўрсатма берилган. Қаердадир гапирилгани, у ёки бу сабабдан намойиш тақиқланаётгани ҳақида ҳеч қандай ёзма тушунтириш бўлмаган. Мен бунинг барчасига сабр қилдим. Агар менга «Мана бу аниқ сабаб бўйича сериални ёпаяпмиз», деб айтишганида, мен ўшанда нимадир қилган бўлар эдим. Мен сабр қилдим ва 20 йил кутдим. Биласизми, уларнинг ўзи ҳам аниқ сабабни билмайди. Бироқ, кўриб турганимиздек, замон ўзгармоқда.

Унинг сўзларига кўра, яқин вақт ичида «Ўзбекистон» телеканалида сериалга бағишланган кўрсатув намойиш этилади. Бу кўрсатув «Шайтанат»нинг телевидениеда намойиш этилишидан олдин эфирга узатилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37