АсосийJamiyat

Қаршида 5 кишилик оила ис газидан заҳарланди

'Қаршида 5 кишилик оила ис газидан заҳарланди'ning rasmi

Қашқадарёда оилавий ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди, дея “darakchi.uz”га маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Аниқланишича, кеча, 06 январ куни соат 11:30 ларда Қарши шаҳар, Табассум маҳалласида яшовчи Д.Н. (1983 й.т.), рафиқаси Г.Қ. (1983 й.т.), 3 нафар (2007-2010-2017 й.т.) фарзандлари уйни иситиш мақсадида “ПГ-2” газ плитасини ёқиб қўйганлиги натижасида ис газидан заҳарланган.

Уларнинг барчаси шифохонага олиб борилган ва соғлиғи яхшиланганлиги сабабли уйига рухсат берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар