Ўзбекистон халқ артисти Ғани Аъзамов 1909 йил 7 январда Тошкент шаҳрида туғилган.
Ғани Аъзамов меҳнат фаолиятини трамвай ҳайдовчилигидан бошлаган. Аввалига катта саҳналарда кичик эпизодик роллар ижро этиб, аста-секин сaнъат оламига кириб келган.
У ижодий фаолияти давомида изланишдан тўхтамаган, маҳоратли устозлардан доимий равишда санъат сирларини ўрганиб борган. Ўз устида тинимсиз ишлаши натижасида мукаммал образлар яратишга эришиб, томошабинларнинг меҳрига сазовор бўлди.
Ғани Аъзамов нафис, гўзал образлар яратиш билан бирга, қатъий образларни жумладан, “Алишер Навоий” спектаклида, “Ҳақиқий севги” пьесасида, Шекспирнинг “Икки верониялик” комедиясида асосий образларни гавдалантирган. У ўйнаган роллар профессионал актёрлик маҳоратининг ажойиб намунаси ҳисобланади.
Ойбекнинг “Қутлуғ қон” асаридаги Қамар, Сарвар Азимовнинг “Қонли сароб” асаридаги Омонёр, Эркин Воҳидовнинг “Олтин девор” комедиясидаги Мўмин сиймоларини Ғани Аъзамовсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Машҳур ўзбек кино ва театр актёри Ғани Аъзамов 2001 йил вафот этган.