Кеча, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Норин туманида вилоят ёшлари билан мулоқот ўтказди. Вилоят раҳбарининг маълум қилишича, эндиликда халқаро фан олимпиадалари ғолибларини муносиб тақдирлаш йўлга қўйилади. Тан олинган халқаро олимпиадаларда 1-ўринни қўлга киритганларга “Nexia-3”, 2-ўрин эгаларига “Spark”, 3-ўрин соҳибларига “Damas” автомобиллари совға тариқасида тақдим этилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.






