Техник носозликлар туфайли бортида 180 нафар йўловчи бўлган Украинанинг Boeing 737 самолёти Теҳрон халқаро аэропортида ҳалокатга учради.
Маълум бўлишича, самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаган. Йўловчилар тақдири ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Теҳрон-Киев рейси маҳаллий вақт билан 6:12 да павроз қилган ва ҳавода бор йўғи бир неча дақиқа бўлган.