my5

Шаҳзода Ҳарри ва Меган ўз мақомларидан воз кечишмоқда

ДУНЁ 09.01.2020, 16:16
Теглар: шаҳзода, сарой
902
Шаҳзода Ҳарри ва Меган ўз мақомларидан воз кечишмоқда

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси, шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақоми ва у билан боғлиқ имтиёзлардан воз кечишини эълон қилди. Бу ҳақда Газета.ру хабар берди.

Шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган қироллик оиласи билан боғлиқ асосий вазифалардан халос бўлиш ва молиявий мустақилликка интилишмоқда. Бу ҳақда Сассекс герцоги ва герцогинясининг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинган.

Жуфтлик «монархия институтидаги янги прогрессив рол» яратиш, шунингдек, навбати билан Буюк Британия ва АҚШда яшашини ва молиявий мустақилликка эришиш ниятида эканлигини айтган.

Улар қиролича Елизавета II ни «ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш»да давом этишни режалаштиришган.

Ҳарри ва Меганнинг сўзларига кўра, қарор бир неча ойлик таҳлил ва муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. 

Сентябрь ойида улар доимий диққат марказида бўлиш қанчалик қийинлигини айтишганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37