АсосийJamiyat

"Дружба"даги фожиали ЙТҲда ҳалок бўлганлар ҳақида маълум қилинди

'"Дружба"даги фожиали ЙТҲда ҳалок бўлганлар ҳақида маълум қилинди'ning rasmi

Сал аввал кеча тунда Тошкентдаги "Халқлар дўстлиги" саройи яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида видео тарқалди. Айни пайтда ушбу фожиада ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот берилди.

Унга кўра, 2020 йил 09 январ куни соат 23:17да Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида “БМW” русумли ҳамда “ЛACЕТТИ” русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган. Бунинг оқибатида, “БМW” русумли автоуловнинг мотор ва салон қисми ҳамда “ЛACЕТТИ” русумли автоуловнинг салон қисмида ёнғин содир бўлган.  

Aянчлиси мазкур ҳодисада 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот етган, 2 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

    Бошқа янгиликлар