Му5
4

Қўмондон кубоги: финалда Нукус ва Урганч жамоалари беллашди (фото ва видео)

СПОРТ 13.01.2020, 09:48
287
Қўмондон кубоги: финалда Нукус ва Урганч жамоалари беллашди (фото ва видео)

Қорақалпоғистон ва Хоразм ёшлари Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмнинг мини полигони базасида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кубоги учун “Мен албатта ҳарбий бўламан” номли ҳарбий-спорт эстафетасида ўзаро куч синашди. Бу ҳақда округ матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳарбий округ қўшинларида 2019 йилдан анъанага кирган мазкур мусобақа октябрь ойида дастлаб Нукус шаҳридаги 10 та мактаб жамоалари, сўнг декабрь ойида Урганч шаҳридаги 10 та мактаблари ўртасида ташкил этилган.

Бу сафарги беллашув финал баҳси бўлиб, унда Нукус ва Урганч шаҳарларида ўтказилган мусобақаларда энг юқори натижа кўрсатган 5 тадан мактаб жамоалари иштирок этди.

Кичик дала ўқув майдонида қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган эстафета ёшларнинг жамоа бўлиб ҳаракат қила олишини кўрсатиб берди. Мусобақа шартига кўра иштирокчилар разведкачиларнинг тўсиқли йўлагидан ўтиб, зенит қурилмасининг мўлжалга олиш оптик мосламасини нишонга тўғирлаш, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, гранатани улоқтириш, пневматик милтиқдан мерганлик маҳоратини синовдан ўтказиш, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя воситаларини кийиши, шартли ярадорга тиббий ёрдам кўрсатиши ва радиоалоқани ишга ҳозирлаши зарур эди.

Ҳар бир жамоадан 3 нафар ўғил ва 3 нафар қиз болалар қатнашган баҳслар давомида ҳаво ҳарорати паст бўлишига қарамасдан иштирокчиларнинг ғалабага бўлган ишончи сўнгги дақиқаларгача намоён бўлди. 

Якуний натижаларга кўра Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кубоги учун кечган финал беллашувида Урганч шаҳридаги 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Нукус шаҳридаги 19-сон ва 36-сон мактаб ўқувчилари ўзаро бўлишиб олишди. 

Ғолиб ва совриндор жамоалар ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кубоги ва фахрий ёрлиқлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги номидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан эстафета иштирокчиларига ресторанда байрамона тушлик ҳамда И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейига экскурсия ташкил этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz