Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда ушбу касалликдан вафот этганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Елчихонаси берган маълумотга кўра Хитой расмий идоралари 2020-йил 11-январь куни Ухань шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот етган биринчи фуқаро ҳақида хабар берди. Ухань шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.
Касаллик тарқатувчиси “коронавируснинг аввал маълум бўлмаган типи” ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилди.
Елчихона Консуллик бўлими Ухань шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан унинг Хубей провинсияси ва Ухань шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларимизни зарурий еҳтиёт чораларини кўришга чақиради