АсосийSalomatlik

Наманганда бош мияда илк жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди

'Наманганда бош мияда илк жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди'ning rasmi

Наманганда бош мия соҳасида юқори технологияли жарроҳлик амалиёти маҳаллий мутахассислар томонидан муваффақиятли бажарилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар берди.

Мазкур амалиёт республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали нейрожарроҳлик бўлимида нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоевнинг томонидан амалга оширилди. Нафақат муассаса, балки республика жарроҳлиги тарихида илк бор бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли якунланди.

— Япония, Буюк Британия, Россия ва бошқа тиббиёти ривожланган давлатларга хизмат сафарлари чоғида илмий-амалий конференцияларда иштирок этиб, жаҳонга танилган олимларнинг бош мия соҳасида нейрожарроҳлик амалиётлари ўтказиш бўйича маърузаларидан замонавий тиббиётдаги мураккаб нейрожарроҳлик амалиётларига қизиқиб қолгандим. Кейинчалик буни юртимизда жорий этишга уриниб кўриш учун изланиш олиб бордик. Япония элчихонаси эълон қилган грант бўйича лойиҳа туздик. Натижада филиал учун 110 минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилди. Бу маблағга Германиянинг “Карл Шторц” компаниясидан “Нейроэндоскоп” аппарати харид қилинди. Бугун мамлакатимизда ягона ҳисобланган мазкур такомиллашган ва қимматбаҳо ускунани ишга солиб, биринчи амалиётни ўтказдик.

Технологиянинг афзаллиги шундаки, эндоскоп орқали инсон бош миясида жойлашган ўсмалар мини инвазив усулда олиб ташланади. Биринчи жарроҳлик амалиётида бурун ва сфеноидал бўшлиқ орқали кирилиб, бемордаги гипофиз бези ўсмаси бартараф этилди. 

Бошқа янгиликлар