Му5
4

Хитойда дунёдаги энг катта радиотелескоп ишга туширилди

ДУНЁ 13.01.2020, 17:02
Теглар: радиотелескоп,
272
Хитойда дунёдаги энг катта радиотелескоп ишга туширилди

Хитой жанубида дунёдаги энг катта ва энг сезгир сферасимон радиотелескоп FAST ишга туширилди.

Телескопнинг майдони 30 та футбол стадиони катталигига тенг бўлиб, периметри 1,6 кмни ташкил қилади. Объект Гуйчжоу провинциясининг жанубидаги табиий ботиқликда жойлашган.

Айни вақтда FAST дунёдаги энг йирик радиотелескоп ҳисобланади. У коинотнинг ривожланиши ва эволюцияси билан боғлиқ жумбоқларни ечиш учун қўлланади.

Телескопнинг бош муҳандиси Цзян Пэннинг таъкидлашича, FAST эвазига яқин йилларда бир қатор йирик илмий кашфиётлар амалга оширилади.

FAST 2016 йилда қуриб битказилган. Унинг қурилиши 5 йил давом этган. Сониясига 38 Гбайт ахборотни қабул қила оладиган телескоп 2 йил ичида 102 та янги пулсар юлдузни аниқлаган. Бу эса Европа ва АҚШдаги тадқиқот гуруҳлари томонидан шу давр ичида топилган умумий пулсарлар сонидан кўпроқни ташкил қилади.

Таъкидланишича, апертураси 500 метр бўлган радиотелескопнинг қиймати 170 млн долларни ташкил қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz