Му5
5

Буюк Британияда 7 та экранли ноутбук ишлаб чиқилди

HI-TECH 13.01.2020, 17:31
Теглар: ноутбук, Британия
738
Буюк Британияда 7 та экранли ноутбук ишлаб чиқилди

Британиянинг Expanscape компанияси 7 та экранга эга дунёдаги илк ноутбукни тақдим ишлаб чиқди. Aurora 7 деб номланган гаджет ноутбукни ўз иш қуроли деб билган профессионаллар учун мўлжалланади, деб хабар берди Somag News нашри.

Ноутбукнинг асосий экранига яна бешта дисплей бириктирилган бўлиб, 7-экран ноутбук клавиатураси тагида жойлашган. 4 та экран 17,3 дюйм ўлчам ва 4К сифатга, қолган 3 та экран эса 7 дюйм ўлчам ва Full HD сифатга эга.

Қурилманинг батафсил техник кўрсаткичлари ва нархи маълум қилинмаган. Таъкидланишича, янги гаджет 4 ядроли Intel i7 процессорида ишлайди ва 64 Гбайт тезкор хотирага эга.   

Қурилмани ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, гаджет устида ҳали ишланмоқда ва яқин орада унинг сотувга мўлжалланган тайёр варианти чиқарилади. Компанияда таъкидланишича, бундай компьютер дастурчилар, киберхавфсизлик ва бошқа соҳалардаги мутахассислар учун зарур ҳисобланади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° пасмурно
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz