Му5
4

Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги учинчи жанги бекор қилинди

СПОРТ 14.01.2020, 10:20
399
Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги учинчи жанги бекор қилинди

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадовнинг (24-6, 15 КО) UFCдаги учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар берди.

Олдинроқ, Маҳмуд Мурадов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги учинчи жангида бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга (10-4) қарши рингга чиқиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жанг 14 март куни Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳридаги “Ginásio Nilson Nelson” аренасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди.

Маълум бўлишича, бразилиялик спортчи машғулотлар вақтида жароҳат олганини билдирган ва жангга чиқа олмайдиган бўлган. Натижада ташкилотчилар мазкур жангни бекор қилишга қарор қилган.

Аввалига Антонио Карлос Бред Таваресга (17-6, 5 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди, аммо бу жанг бекор қилинганди. Энди Маҳмуд Мурадовга қарши жанг ҳам бекор бўлди.

Маълумотларга кўра, Маҳмуд Мурадовнинг вакиллари UFC билан кейинги жанг бўйича музокара олиб боришмоқда. Тез орада Маҳмуднинг янги рақиби аниқ бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFCдаги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz