Му5
4

Мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини нега ҳақорат қилди?

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 18:34
Теглар: ЙПХ, ҳодиса
460
Мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини нега ҳақорат қилди?

ЙПХ ходими ўқитувчини йиқитиб, мажбурлаб машинага ўтқизгани тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди. Бу тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳакамага сабаб бўлди.

Ушбу ҳолатда Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудидаги ҳарбий полигонда 2020 йилнинг 11 январь куни 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир сабабли  “Фарғона-Чимён” йўли ёпилган вақтда, Фарғона тумани Оқбилол қишлоғидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини полигондаги тадбирга ўқитувчилар ҳамроҳлигида автобусда олиб келинган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори И.Одилов мактаб ўқитувчиларига тадбир сабабли йўл ёпилганлигини, раҳбарлардан руҳсат сўраш кераклигини айтган вақтида, ўқитувчи: “манда рухсатнома бор, ўтишим керак” деб, инспекторга қўпол муомала қилган ва инспектор билан мактаб ўқитувчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан. Бирламчи маълумотга кўра, мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини ҳақорат қилганлиги учун ходим уни ерга йиқитиб патруль автомобилига ўтқизмоқчи бўлган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан назоратга олиниб айни пайтда хизмат текшируви олиб борилмоқда. Қисқа фурсатларда ушбу ҳолат бўйича батафсил маълумот берамиз", — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz