Му5
4

Зойир Мирзаев Ватан ҳимоячилари тантанасида иштирок этди

ЖАМИЯТ 14.01.2020, 19:01
192
Зойир Мирзаев Ватан ҳимоячилари тантанасида иштирок этди

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қашқадарё вилоятида ҳам тантанали тадбир бўлиб ўтди. Байрам тадбирида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, ИИБ соҳавий хизматлари раҳбарлари ва ички ишлар идораларида самарали хизмат қилиб бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган тизим фахрийлари  ҳам таклиф этилди. 

Тантанали тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳрат Сатволдиев очиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг соҳа вакилларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Бошқарма бошлиғи ўз сўзида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида барча йўналишлар қатори ҳарбий соҳада ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар боис юртимизда мустаҳкам, замонавий ва тезкор ҳаракатланувчи миллий армия барпо этилганини таъкидлади. Ушбу жараёнга ҳамоҳанг ҳарбий соҳадаги янгиланишлар замирида бош мезон юрт тинчлиги ва эл осойишталигини таъминлаш устувор вазифа сифатида эътироф этилганини таъкидлади.

Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ва кўз қорачиғидек асраш, осойишталикни ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг номлари доимо ёдга олинди. Ички ишлар идоралари тизимларида самарали хизмат қилиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари бошқарма бошлиғининг буйруғига биноан пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда воҳа санъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар билан янада файзли кечди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz