my5

Нариман Григоряннинг ўлими юзасидан расмий маълумот берилди

ЖИНОЯТ 14.01.2020, 20:37
8476
Нариман Григоряннинг ўлими юзасидан расмий маълумот берилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун машҳур дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилганди. Бу ҳақдаги илк хабар Facebook'даги "Uzbfashion" саҳифасида  пайдо бўлди.

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур хабарни тасдиқлаганди. 

Ҳозиргина Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz нашрига хабар беришича, 2020 йил 14 январь куни соат 11:50 ларда Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унга кўра, Яшнобод тумани, Чигил кўчасида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада  истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян)нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81