АсосийJamiyat

Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган боланинг онаси унинг ёлғиз қолгани сабабини маълум қилди

'Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган боланинг онаси унинг ёлғиз қолгани сабабини маълум қилди'ning rasmi

Жорий йил 14 январь куни соат 16:00 атрофида Тошкент шаҳри Олмазор тумани 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видеохабар юзасидан аввал маълумот берган эдик

Ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланган ушбу жараёнда бола уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин у аҳоли томонидан пастда адёл тутиб ушлаб қолинган.

Бешинчи қаватдан тушиб кетган боланинг онаси унинг ёлғиз қолгани сабабини маълум қилди:

– Ушбу кутилмаган ҳолатдан ҳали ҳам шокдаман, – дейди боланинг онаси . – Фарзандим шамоллагани учун бир муддатга уйда қолдириб, бошқа боламни мактабдан олиб келиш учун чиққандим. Шу орада, фалокат оёқ остида деганларидек, бу воқеа бўлиб турибди. Қўшни ва шифокорлардан боламнинг ҳаётини асраб қолишдаги беминнат ёрдами учун жуда ҳам миннатдорман.

 

    Бошқа янгиликлар