my5

Марказий банкнинг йиллик асосий ставкаси маълум қилинди

ЖАМИЯТ 16.01.2020, 16:26
741
Марказий банкнинг йиллик асосий ставкаси маълум қилинди

Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги қарори билан Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди, дея расмий сайтда хабар берилди.

Мазкур қарор инфляциянинг пасаяётган прогноз трендига тўлиқроқ ишонч ҳосил қилиш учун маълум муддат зарурлиги ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг оширилиши бўйича айрим ноаниқликларнинг мавжудлиги билан изоҳланади.

Шу билан бирга, кейинги Бошқарув йиғилишларида асосий ставкани бироз пасайтириш томонга қайта кўриб чиқиш эҳтимоли мавжуд, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3.47° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92