my5

Ўйинчиларимиз Жанубий Кореяга ютқазса ҳам чорак финалга йўлланма олди

СПОРТ 16.01.2020, 16:55
Теглар: йутбол, олимпиада
552
Ўйинчиларимиз Жанубий Кореяга ютқазса ҳам  чорак финалга йўлланма олди

Таиландда футбол бўйича У-23 Осиё чемпионати баҳсларидаги 3-тур ўйинлар доирасида ўйинчиларимиз Жанубий Кореяга ютқазган бўлса ҳам  чорак финалга йўлланма олишди.

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сайти хабар берди. Мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея футболчиларига қарши тўп суришди.

Ўта мураккаб кечган ўйинда ҳамюртларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Аммо, мағлубиятга қарамасдан футболчиларимиз чорак финал масаласини ижобий ҳал этишди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Эрон терма жамоаси вакиллари хитойлик тенгдошларини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ўзбекистон ва Эрон олимпия терма жамоаларининг очколари сони бир хил 4 тани ташкил этди.

Тўплар нисбатидаги ҳолат ҳамюртларимизга чорак финал йўлланмасини тақдим этди.

У-23 Осиё чемпионати

Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2 (1:1, 0:1).

Тайланд, Бангкок шаҳри. “Таммасат” стадиони.

Голлар: Бобир Абдуҳолиқов (22) - Жонг Сунг Вон (5), Оҳ Се Хун (71).

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72