АсосийJamiyat

1 январдан бошлаб 10 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштиради

'1 январдан бошлаб 10 та олий таълим муассасаси ўзини ўзи молиялаштиради'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Алоқа ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Олий таълим муассасаларининг босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиш истиқболлари” мавзусида соҳа мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ 10 ТА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗИНИ ЎЗИ МОЛИЯЛАШТИРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида”ги 967-сонли қарори асосида 2020 йилда 1 январдан бошлаб юртимиздаги қуйидаги 10 та олий таълим муассасалари тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молялаштириш тизимига ўтди:

  1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
  2. Тошкент давлат юридик университети;
  3. Урганч давлат университети;
  4. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
  5. Самарқанд давлат чет тиллар институти;
  6. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
  7. Тошкент молия институти;
  8. Тошкент давлат шарқшунослик институти ;
  9. Тошкент фармацевтика институти;
  10. Тошкент темир йўл муҳандислари университети.

 

НЕГА АЙНАН БУ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАНЛАБ ОЛИНГАН?

Ушбу савол билан мутасаддиларга мурожаат қилинганда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхонов шундай жавоб берди:

  • Тажриба-синов тариқасида бу тизимга ўтишда айнан мазкур ОТМларининг танлаб олиниши сабаби – улар молиявий барқарор олий таълим муассасаларидир. Бунда уларнинг илмий-педагогик салоҳияти, моддий-техник базаси имкониятлари ҳисобга олинган.

 

Мавзу юзасидан қўшимча ва қизиқ маълумотларни бироздан кейин ҳавола қиламиз...

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар