my5

Темир йўл ходимлари дизель ёқилғисини талан-тарож қилаётганда қўлга тушишди

ЖИНОЯТ 17.01.2020, 21:05
1144
Темир йўл ходимлари дизель ёқилғисини талан-тарож қилаётганда қўлга тушишди

«Тахиатош» темир йўл бекатидан «Дон маҳсулотлари» АЖ корхонасига кириш темир йўлида Қўнғирот локомотив депоси машинисти Абатбай Е. ва унинг ёрдамчиси Исломбек К, кондуктор Маҳмуд.А. биргаликда дизель ёқилғисини талон-тарож қилаётганларида ушланган. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Улар 110 литр дизель ёнилғисини ўғирлаб, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Тимур А.га сотмоқчи бўлган. 

 Ўз қасамёдига содиқ қолган ходим бу ҳақда раҳбариятга билдирги билан мурожаат этган. Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилди ва 15 январь куни соат 20:30ларда фуқаро Тимур А. майор Ж.Еримбетовнинг хизмат хонасида унга 10.000.000 сўм пулни пора тариқасида бераётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° переменная облачность
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21